Жаҳон | 00:06 / 11.09.2017
3953
1 дақиқада ўқилади

Австрияда микроавтобус иштирокидаги автоҳалокат 5 кишининг умрига зомин бўлди

10 сентябрда Австрияда микроавтобус кўприк устунига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат қурбонлари орасида болалар ҳам бор. Омон қолганлар оғир жароҳатлар билан воқеа жойидан вертолётларда олиб кетилганлар. 

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Вена атрофидаги Хайлигенкройц коммунаси яқинидаги автобанда юз берган. Баъзи маълумотларга кўра хорижий рақамларга эга бўлган микроавтобус йўл четидаги тўсиққа урилиб, сўнгра кўприк устунига бориб урилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид