Жаҳон | 23:59 / 12.09.2017
6389
1 дақиқада ўқилади

Аракандан Бангладешга қочган мусулмонлар 370 минг нафарга етди

25 августдан бошлаб Мьянманинг Аракан штатидан Бангладешга қочган роҳингя мусулмонлари сони 370 мингга етди. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштириш қўмитаси матбуот котиби Леонард Дойл маълум қилди. 

Аввалроқ БМТ Мьянма ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши нозирларига Араканга ташриф буюришга рухсат бермаётганини маълум қилганди.

Аракан штатидаги мусулмонларга қарши ҳужумлар 25 августда кучайган ва “қуролланган жангариларга қарши кураш” баҳонасида амалга оширилмоқда. Шу сабабли ҳудуддаги гуманитар вазият кескин ёмонлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид