Спорт | 11:55 / 12.09.2017
18432
2 дақиқада ўқилади

Дибала Мессидан «шикоят» қилди

Фото: Reuters

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибаланинг маълум қилишича, у «Барселона» форварди, аргентиналик Лионель Месси билан бир жамоада ўйнашга қийналмоқда, сабаби ҳар икки футболчи бир позицияда ўйнайди.

«Месси менинг позициямда ўйнайди, ҳамда мен ундан кўп нарсани ўрганишим мумкин. Масалан, ўйинни тушуниш, футбол интеллекти ва у майдонда жамоадаги шериклари қандай ҳаракатланиши кўриши борасида кўп нарсани ўргана оламан. Келажакда буларнинг бари менга катта фойда беради. Албатта, шундай футболчилар билан ўйнаш катта омад. Бироқ менга Месси билан бир клубда ўйнаш қийин, сабаби ҳар иккимиз бир позицияда тўп сурамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен унга мослашишим керак, ҳамда Лео майдонда ўзини қулай ҳис этиши учун ҳаракат қилишим зарур», - дея Дибаланинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳамда «Ювентус» ўртасидаги ЕЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида бўлиб ўтадиган баҳс Каталония пойтахтида бугун ўтказилади.

Мавзуга оид