Жамият | 20:22 / 14.09.2017
6043
1 дақиқада ўқилади

Англияда аёл ёзувчи тасвирланган 10 фунт стерлинглик янги купюра чиқарилди

Фото: Mary Turner/Reuters

Англия банки аёл ёзувчи Жейн Остин тасвирланган 10 фунт стерлинглик янги купюрани муомалага чиқарди. Бу ҳақда банкнинг сайтида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, бундай купюрадан 1 млрд донадан кўпроқ босилган.

“Янги 10 фунт стерлинглик купюралар полимерда босилади, бу эса уни хавфсизроқ ва тозароқ қилади. Шунингдек, купюрага кўзи ожиз одамларга ёрдам бериш мақсадида тактил белгилар туширилади”, деб айтилган хабарда.

Банкнинг таъкидлашича, янги банкноталарни унда қўлланган янги белгилар сабабли қалбакилаштириш мушкулдир.

Аввалроқ Англия банки ҳайвонлар ёғи қўлланган купюраларни чиқаришда давом этиши маълум қилинганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид