Ўзбекистон | 03:43 / 20.09.2017
37973
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилишни таклиф қилди

Фото: БМТ

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилишни таклиф қилди. Мамлакат президенти бунга асос қилиб, ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб қолгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида кўрсатди. 

Президент дунё ёшлари ўртасида зўравонлик ғояси тарқалишининг олдини олиш кераклигини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, турмушини ижтимоий ҳимоя қилиш учун дунё халқларидан кўп томонлама ҳамкорлик ташаббуси сўралишини айтиб ўтди. Ёшлар ҳуқуқларини бир меъёрда белгилаш ва уни ҳимоя қилиш глобаллашув ва ахборот технология ривожланиш даврининг муҳим шарти экани таъкидланди. «Шунингдек, ушбу конвенцияни имзолаган аъзо давлатлар мамлакат ижтимоий сиёсатида ёшлар масаласини муҳим йўналиш сифатида кўриб, зиммасидаги катта масъулиятни адо этиши керак», деб фикр билдиради Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида «Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи» ташкилотини тузиш таклифини маъқуллади ва уларга катта имтиёз берилиши учун ташаббус билдирди, бир гуруҳ ёш иқтидорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади, бир нечта серғайрат ёшларни юқори давлат органларида иш фаолиятини бошлаш учун шароит яратиб берди.

Мавзуга оид