Жаҳон | 12:02 / 23.09.2017
5363
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги мушак заводида портлаш юз берди

Фото: Global Look Press

Хитойнинг Цзянси вилоятида мушак ишлаб чиқариш бўйича заводдаги портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берган.

Фавқулодда ҳодиса Пинсян шаҳри яқинидаги Шанли уездида содир бўлган.

Хабар қилинишича, 22 сентябрь куни эрталаб маҳаллий ҳукумат корхона ишини тўхтатиш ҳақида топшириқ берган. Бу текширувлар пайтида хавфсизлик тизимида муаммолар аниқлангани билан боғлиқ бўлган.

Бироқ, кечқурун завод ходимлари ишни барибир тиклашган. Ўша пайтда портлаш юз берди.

Воқеа жойида тезкор хизматлар ишламоқда. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид