Ўзбекистон | 15:00 / 24.09.2017
31288
2 дақиқада ўқилади

«Олий таълим муассасалари диплом ишлаб чиқариш даргоҳига айланиб қолди​»

Халқаро экспертлар иштирокида Тошкентдаги давра суҳбатида қатнашган Москва давлат Халқаро муносабатлар институти проректори Евгений Кожокин «Россиядаги таълим йўналишида бугунги кунда юз бераётган ҳодисалар - аксил-ислоҳот» ишлари эканини таъкидлаб ўтди.

«Ислоҳотга қарши ҳаракат, дейишимга етарлича асослар бор. Биз 90-йилларнинг бошида таълимда катта ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилдик, хусусан, тўлов-контракти асосида янги ўқиш турини жорий этдик. Бундан кейин катта ютуқларга кўз тикилди, аммо таълим сифати тушиб кетмоқда. Олий таълим муассасалари эса диплом ишлаб чиқариш даргоҳига айланиб қолди, холос.

Пост-совет давлатларида дипломсиз ишга қабул қилмаслик амалиётига барчага сир эмас, оқибатда институтнинг диплом бериши муҳим вазифага айланиб қолди. Пировард натижа шуни кўрсатадики, миллатнинг етакчи зиёлилари ижтимоий адолатсизлик, кам маош олиш баҳонасида порахўрликка қўл уришни бошлади.

Мен кимгадир бошқа кимсага илмий ишни қандай ёзишни тушунтириб бериши ижобий ҳолатдан мужда беради, деб ўйламайман. Таълимга эътибор қилмай туриб, сиёсатда катта муваффақиятга эришиб бўлмайди. Собиқ Совет маконида пайдо бўлган мустақил давлатлар тажрибасига, босиб ўтган йўлига эътибор қилинг», дейди у.

Мавзуга оид