Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобиллар сотувининг Ягона порталини ишга туширади
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги GM Uzbekistan корхонаси ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларни онлайн сотиш борасида ягона портал — Chevrolet.uz’ни ишга туширади. Ушбу хизмат ёрдамида реал вақт режимида керакли автомобиль русуми, унинг конфиргурацияси, ранги, зарур бутловчи қисмлари, шунингдек, уни харид қилишга буюртма бериш учун энг яқин автосалонни ҳам танлаш мумкин.
Бу ҳақда GM Uzbekistan бугун ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Портал орқали харидорлар атвомобиль харид қилишга буюртма ташлаш, шартнома расмийлаштириш ва тўлов қилиш учун ўз навбати яқинлашаётганини кузатишлари мумкин. Йил сўнгига қадар шартномаларни онлайн рўйхатга олиш ва эҳтиёт қисмларни ҳам онлайн харид қилиш хизматлари ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Uzinfocom маркази билан ҳамкорликда яратилаётган порталнинг ишга туширилиши автомобиль харид қилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Кейинги босқичда ягона порталнинг мобил иловалари ҳам яратилади.
Мавзуга оид
12:01 / 02.05.2023
"Ягона портал"да субсидия олишга ариза бериш хизмати ишга тушди
11:09 / 06.09.2022
Ягона порталда автомобиллар билан боғлиқ хизматлар ишида узилишлар юзага келди
11:21 / 01.08.2022
Бугундан «права»ни расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат «Ягона портал» орқали қабул қилинади
08:40 / 07.01.2022