Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимирдаги ЙТҲ оқибатида вафот этган барча фуқароларнинг шахси аниқланди
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 октябрь куни Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида, ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқланди. У Ўзбекистон Республикасининг 1979 йил 7 март куни туғилган фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 6 ёшли қизча жорий йилнинг 10 октябрь куни Россия Федерацияси ФВВнинг вертолётида Москва шаҳрига даволаниш учун олиб келинган бўлиб, учиш давомида унинг аҳволи ёмонлашмаган, қизчага врачлар томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024