Катта балиқ ошқозонида антиқа топилма аниқланди
Коста-рикалик балиқчилар катта корифена балиғи ошқозонида ўнлаб кичик тошбақаларни аниқлашди.
Ушбу ҳолат тасвирланган видеода бир йигит катта ўлчамли балиқнинг қорнини ёраётгани ва ундан денгиз тошбақаларини чиқариб олаётганини кўриш мумкин. Эркак балиқ ошқозонидан бирин-кетин 32 та тошбақани чиқариб олади.
Кўринишича, балиқ қармоққа илинишдан олдин тошбақалар билан "тушлик" қилиб олган. Бахтга қарши, тошбақаларнинг барчаси ўлик ҳолда бўлган. видео охирида йигит буни ўзига хос имо-ишора билан кўрсатади.
Катта корифенанинг узунлиги 1,5 метргача етади ва у асосан балиқ, қисқичбақасимонлар ва калмарлар билан озиқланади. Бу балиқ дунёдаги энг тез сузувчи балиқлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид

10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

14:27 / 25.01.2025
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя

09:43 / 21.01.2025