Жаҳон | 12:10 / 16.10.2017
23361
2 дақиқада ўқилади

Дипломсиз ёш сиёсатчи энди Австрияни бошқаради

Фото: GETTY IMAGES

Австрия консерватив халқ партияси (OEVP)​ мамлакат парламенти учун навбатдан ташқари сайловда 31,4 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Мазкур партияга ташқи ишлар вазири Себастиан Курц раҳбарлик қилмоқда.

«Биз барчасини англаган ҳолда катта масъулиятни зиммамизга оламиз», деб ўз фикрини ёзади Курц ижтимоий тармоқдаги микроблогида.

Курц ўзи ким?

1986 йилда туғилган Себастиан Курц ўз она шаҳридаги Вена Университетини тамомлаган. Кейинроқ, ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, сиёсий фаолиятини жадал олиб боришга киришди.

17 ёшида Австрия халқ партияси аъзолигига қабул қилинган бўлажак ёш канцлер 23 ёшидан бошлаб, партиянинг ёшлар қанотини юрита бошлади. Бироз муддат ўтиб, партиянинг Вена шаҳри бўйича қўмитасига бошлиқ бўлади. 2011 йили эса Себастиан Курц интеграция масалалари бўйича давлат котиби лавозимига тайинлаган.

27 ёшга тўлган ёш сиёсатчи Австрия Ташқи ишлар вазирлигига раҳбар бўлганда, у дунёнинг энг ёш Ташқи ишлар вазири сифатида танилган эди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб у ЕХҲТ раиси лавозимида фаолият олиб борган. Парламент сайлови натижаларига кўра, Себастиан Курц Австрия тарихидаги энг ёш канцлер бўлиб, иш бошлаши маълум бўлди.

Энг қизиғи унинг маълумоти олий эмас, балки ўқишнинг 13 семестрида академик йўналишдан узоқлашган, шунингдек, дипломсиз канцлер бўлмоқда.

Сайловолди дастурида у қандай тарғиботни илгари сурди?

Жорий йилнинг май ойидан Халқ партиясини бошқариб келаётган Куртснинг шиори «Хизматлар эвазига интеграция» бўлди. Унинг электоратга берган ваъдалари қаторида қуйидагилар бўлган:

- Европага кириб келаётган муҳожирлар сонини камайтириш;

- Муҳожирларга энг кам имтиёзлар дастурини тақдим этиш;

- Хорижий мамлакат фуқароларига Австрияда камида 5 йил муқим яшамагунича, имтиёзлар берилмаслиги шулар жумласидан.

Деярли ярим йил ичида унинг обрўси ва партиянинг нуфузи сезиларли жиҳатдан ошиб кетди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид