Жаҳон | 13:11 / 17.10.2017
77470
3 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёда мустақиллик йилларида барпо этилган 10та замонавий иншоот

Ашхободдаги антиқа кўринишдаги аэропортдан Душанбедаги байроқ устунигача. The Guardian Марказий Осиёда мустақиллик йилларида барпо этилган 10та замонавий иншоотни саралади.


1. Ашхобод халқаро аэропорти

Фото: World Record Academy

2016 йил фойдаланишга топширилган умумий қиймати 2,3 миллиард долларга тенг Ашхобод халқаро аэропорти мисоли учиб кетишга тайёр лочин кўринишидек барпо этилган. Аэропорт бир соатда 1600 нафар йўловчи хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

2. Бахт уйи

JTB Photo/UIG via Getty Images

Туркман юлдузи тасвирланган мазкур Бахт уйи Ашхобод шаҳрида қуриб битказилган. Бино 11 қаватдан иборат бўлиб, унда никоҳ маросимларини ўтказишга мўлжалланган.

3. Чойхона

M Torres/Travel-Images.com/Getty Images

Улкан қовун шаклидаги антиқа чойхона Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида жойлашган. Унинг баландлиги 43 метр бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2000 нафар мижозга хизмат кўрсата олади.

4. Байроқ устуни

Фото: Olga Tutubalina/AP

Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан қад ростлаган улкан байроқ устуни бир неча йиллар давомида дунёдаги энг баланд байроқ устуни сифатида эътироф этилганди. Унинг қурилишига нақ 3,5 миллион доллар сарфланган.

5. Бетарафлик монументи

Фото: Giles Clarke/Getty Images

«Учбурчак» номи билан машҳур мазкур иншоот 1998 йил Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов ташаббуси билан барпо этилган. «Бетарафлик» монументи аслида Туркманистоннинг халқаро муносабатларда тутган ўрни ва мақомини рамзий маънода ифодалаб беради.

6. Президент Бердимуҳаммедов ёдгорлиги

Фото: Giles Clarke/Getty Images

Антиқа кўринишга эга ёдгорлик амалдаги Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов номи билан аталади. 20 метр баландликда тасвирланган от устидаги чавандоз бронзадан тайёрланган бўлиб, унинг сиртига 24 каратли олтин суви юритилган.

7. Бўйтерак минораси

Фото: Alamy

Остона шаҳрида қад ростлаган Қозоғистон миллий ёдгорлик иншооти қадимий афсонада ифодаланган кўриниш бўйича қурилган. Унда айтилишича, бахт қуши - Самрук ҳаёт дарахтига ин қуради. Бино баландлиги 105 метрни ташкил этади.

8. Хон Шотир кўнгилочар савдо маркази

JTB Photo/UIG via Getty Images

Остонада ана шундай кўринишга эга ёпиқ савдо маркази бўлиб, унинг баландлиги 150 метрдан ошади, эгаллаб тургани майдони эса 10000 м2 ҳисобланади.

9. Марказий концерт зали

Фото: Jane Sweeney/Getty Images

Архитектураси италиялик Манфреди ва Лука Николетти томонидан ишланган Қозоғистондаги Марказий концерт зали 2009 йил фойдаланишга топширилди. Асосий зал 3,500 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади, шунингдек иккита кичик мусиқа заллари, ресторан ва барлар бор.

10. Юлдуз меҳмонхонаси

JTB Photo/UIG via Getty Images

Беш юлдузли меҳмонхона туркумига кирувчи Ашхободдаги «Юлдуз» биноси Туркманистондаги энг баланд иншоот ҳисобланади.

Мавзуга оид