«Ювентус»нинг қоқилиши, енгилмас «Наполи» ва Икардининг Миландаги тантанаси
А Сериянинг 8-тури бизга бир қанча қизиқарли ўйинларни тақдим қилди. Туринда «Ювентус» «Лацио» билан беллашди. «Наполи» Римга, «Рома» майдонига сафар қилди. Миланда «Интер» ва «Милан» «Делла Мадонина» дербисини ўтказишди.
Бироқ, уларнинг орасида энг марказийси, шубҳасиз, Туриндаги ўйин бўлди.
Тур ўйини. «Ювентус»нинг мавсумдаги дастлабки мағлубияти
Италия чемпионатининг 8-тури кутилмаган натижа билан бошланди.
«Ювентус» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу амалдаги чемпионнинг нафақат жорий мавсумдаги, балки сўнгги икки йилда ўз майдонида ўтказган ўйинлардаги илк мағлубияти бўлди (41 учрашувдан иборат серия якунланди).
Август ойида ўтказилган бу жамоаларнинг Италия Суперкубоги ўйинида ҳам римликларнинг қўли баланд келган эди. Шу туфайли, «Ювентус» ўз майдонида ғалаба қозониб, мағлубият учун қисман қасос олишни мақсад қилганди.
Биринчи бўлимда туринликларнинг ташаббуси сезиларли бўлди. 24-дақиқада Дуглас Коста дарвозабон қайтарган тўпга ҳаммадан бурун етиб келиб, уни тўрга жойлашга эришди. Иккинчи бўлимда ҳам «Ювентус» ташаббусни қўлдан бой бермади, аммо қарши ҳужумларда панд еди. 47-дақиқада Луис Альбертонинг узатмасидан сўнг, Чиро Иммобиле Буффон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдирди. 54-дақиқада шунга ўхшаш вазиятда, Буффон Иммобилени чалиб йиқитди. Жабрланувчининг ўзи пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Сўнгги сониялар эса драматик тарзда кечди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Пауло Дибала ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Бу ҳали ҳаммаси эмасди. Энг сўнгги дақиқада «Лацио» ҳимоячиси рақиб ҳужумчисини ўз жарима майдонида чалиб йиқитди. Аммо ҳакам буни пайқамай қолди. «Ювентус» футболчилари бош ҳакамдан такрорий лавҳани томоша қилишни талаб этишди. У эса пенальти яққол бўлганини кўрсатиб берди.
Лекин, Пауло Дибалага бу ўйин қаҳрамони бўлиш насиб қилмади. Дарвозабон Стракоша унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Италия чемпионати, 8-тур
Ювентус – Лацио 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 23 Дуглас Коста, 1:1 – 47 Иммобиле, 1:2 – 54, пенальти Иммобиле.
Амалга оширилмаган пенальти: Дибала (90+8)
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Лихтштайнер (Стураро, 73), Дуглас Коста (Бернардески, 54), Асамоа, Бентанкур, Матюиди, Хедира (Дибала, 65), Манджукич, Игуаин.
Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Марушич, Баштуш, Милинкович-Савич, Лулич (Габаррон, 84), Луис Альберто (Нани, 72), Пароло, Лейва, Иммобиле (Кайседо, 76).
Огоҳлантиришлар: Буффон (52), Стураро (90), Габаррон (90).
Енгилмас «Наполи»
Чемпионат пешқадами «Наполи» Римга сафар қилиб, «Рома» билан беллашди.
Дастлабки 7 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган «Наполи» бу сафар ҳам очко йўқотмади. Биринчи бўлим неаполликларнинг ташаббуси остида ўтди. 20-дақиқада улар бу устунликни голга айлантира олишди. Ғулом чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Мертенс уни зудлик билан Инсиньега узатди. Лоренцо эса яқин масофадан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг яқин бурчагига йўллади. Иккинчи бўлимда «Рома» ўйинни тенглаштира олди. Аммо, «Наполи» ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. 55-дақиқада Дрис Мертенс узоқ масофадан дарвозанинг юқори ўнг бурчагини аниқ нишонга олди, аммо тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
Бўлимнинг иккинчи қисми «Рома»нинг ташаббуси остида ўтди. Бироқ, мезбонлар фақат стандарт вазиятларда гол уриш имкониятига эга бўлишди. 68-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Фасио боши билан дарвозага йўллаганида, Рейна катта маҳорат эвазига уни қайтаришга муваффақ бўлди. 84-дақиқада, худди шундай вазиятда Жеко дарвозага йўллаган тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
Бу ғалабадан сўнг, «Наполи» А Серияда ва Европа топ-чемпионатларида очко йўқотмаган ягона клуб бўлиб қолди.
Рома - Наполи - 0:1 (0:1)
Гол: Инсинье, 20 (0:1).
Рома – Алиссон, Бруно Перес, Манолас (Фасио, 59), Жезус, Коларов, де Росси, Пеллегрини (Жерсон, 78), Флоренци (Ундер, 71), Наингголан, Перотти, Жеко.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Ғулом, Аллан, Жоржиньо (Диавара, 73), Ҳамшик (Зелиньски, 71), Кальехон (Рог, 82), Мертенс, Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (43), де Росси (53), Фасио (79), Ғулом (90).
Милан дербисида тантана қилган Икарди
«Интер» Италия чемпионатининг 8-тури доирасидаги учрашувда «Милан»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳс номинал мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу беллашув чипталар савдосидан тушган даромад бўйича Италия рекордини янгилади. Жамоалар умумий ҳисобда 4,8 млн евро ишлаб олди.
Ғолиб жамоа сафида ҳужумчи Мауро Икарди ҳет-трик қайд этди. Шу билан бирга, у ўзининг учинчи ва беллашувдаги ҳал қилувчи голни 90-дақиқада пенальтидан киритди. «Милан» таркибида эса форвард Сусо ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир голни дарвозабон Ҳанданович ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Шу тариқа, нерадзуррилар Италия чемпионатининг саккиз ўйинида еттинчи ғалабани қўлга киритишди, «Милан» эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлди.
Интер – Милан 3:2 (1:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 28 Икарди, 1:1 – 56 Сусо, 2:1 – 63 Икарди, 2:2 – 81 Ҳанданович (автогол), 3:2 – 90, пенальти Икарди.
Интер – Ҳанданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Нагатомо, Весино, Гальярдини, Кандрева (Жоау Канселу, 73), Валеро (Эдер, 85), Перишич, Икарди (Сантон, 90).
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Бонуччи, Романьоли (Локателли, 78), Борини, Кессиэ (Кутроне, 46), Биглия, Бонавентура, Родригес, Сусо, Андре Силва.
Огоҳлантиришлар: Миранда (15), Романьоли (22), Весино (25), Гальярдини (66), Перишич (79), Родригес (89), Икарди (90), Эдер (90).
8-турнинг барча ўйинлари
14 октябрь
ЮВЕНТУС - ЛАЦИО - 1:2 (1:0)
Голлар: Дуглас Коста, 24 (1:0). Иммобиле, 47 (1:1). Иммобиле, 54 - с пенальти (1:2).
РОМА - НАПОЛИ - 0:1 (0:1)
Гол: Инсинье, 20 (0:1).
15 октябрь
ФИОРЕНТИНА - УДИНЕЗЕ - 2:1 (1:0)
Голлар: Теро, 28 (1:0). Теро, 57 (2:0). Самир, 72 (2:1).
САССУОЛО - КЬЕВО - 0:0
САМПДОРИЯ - АТАЛАНТА - 3:1 (0:1)
Голлар: Кристанте, 21 (0:1). Сапата, 56 (1:1). Капрари, 59 (2:1). Линетти, 68 (3:1).
КРОТОНЕ - ТОРИНО - 2:2 (1:0)
Голлар: Роден, 25 (1:0). Яго, 54 (1:1). Мартелла, 64 (2:1). Де Сильвестри, 90+2 (2:2).
КАЛЬЯРИ - ЖЕНОА - 2:3 (0:2)
Голлар: Галабинов, 8 (0:1). Таарабт, 35 (0:2). Паволетти, 48 (1:2). Ригони, 75 (1:3). Жоао Педро, 78 пенальти (2:3).
БОЛОНЬЯ - СПАЛ - 2:1 (1:0)
Голлар: Поли, 30 (1:0). Салямон, 49 автогол (2:0). Антенуччи, 88 (2:1).
ИНТЕР - МИЛАН - 3:2 (1:0)
Голлар: Икарди, 28 (1:0). Сусо, 56 (1:1). Икарди, 63 (2:1). Ҳанданович, 81 - автогол (2:2). Икарди, 90 - с пенальти (3:2).
16 октябрь
ВЕРОНА - БЕНЕВЕНТО - 1:0 (0:0)
Гол: Ромуло 74.
Тур қаҳрамони: Мауро Икарди
«Интер»нинг аргентиналик ҳужумчиси нафақат Милан дербиси, балки 8-турнинг бош қаҳрамони бўлди. Футболчи «Милан»га қарши ўйинда рақиб даврозасини уч марта ишғол қилиб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига самлоқли ҳисса қўшди.
Тур омадсизи: Пауло Дибала
«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «Лацио»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди. Дастлаб, унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Сўнгра 11 метрлик нуқтадан адашди.
Тур рамзий терма жамоаси:
Турнир жадвали:
А Серия тўпурарлари:
10 - Чиро Иммобиле (Лацио, 4 пен)
9 - Пауло Дибала (Ювентус, 1), Мауро Икарди (Интер, 4)
7 - Дрис Мертенс (Наполи, 3), Эдин Жеко (Рома),
5 - Сириль Теро (Фиорентина, 2),
4 - Хосе Кальехон (Наполи), Фабио Квальярелла (Сампдория, 1),
9-тур.
21 октябрь
Сампдория - Кротоне
Наполи - Интер
22 Октябрь
Кьево - Верона
Торино - Рома
СПАЛ - Сассуоло
Милан - Женоа
Беневенто - Фиорентина
Аталанта - Болонья
Удинезе - Ювентус
Лацио - Кальяри
Мавзуга оид
19:09 / 20.11.2024
Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024