Ер орбитасида қайси давлат кўпроқ "чиқинди" қолдиргани аниқланди
АҚШ Ер атрофидаги орбитада қолдирилган коинот чиқиндилари миқдори бўйича етакчилик қилмоқда, деб ёзмоқда Buisness Insider нашри.
Маълум қилинишича, орбитада яроқсиз ҳолга келган сунъий йўлдошлар, коинот станциялар ва ракеталарнинг 14 мингдан кўпроқ бўлаги учиб юради. Ҳар куни уларнинг миқдори ортиб бормоқда. Бунга эса учта йирик давлатнинг коинотдаги фаолияти сабабдир, деб айтилган мақолада.
Нашр журналистлари очиқ манбаларга асосланган ҳолда, бу давлатлар орбитада қанча "чиқинди" қолдиришганини ҳисоблаб чиқишди. Аниқланишича, ушбу чиқиндаларнинг катта миқдори учун АҚШ жавобгардир: уларнинг ҳисобида 3999 та йирик объект бор. Россия эса АҚШдан бу борада 38 та объектга "ортда қолмоқда".
3-ўринни Хитой эгалламоқда, унинг ҳисобида 3475 та коинот чиқиндиси бор. Муаллифларнинг таъкидлашича, чиқиндиларнинг аксарияти 2007 йилда сунъий йўлдошларга қарши қуролнинг синовлари ўтказилиши натижасида вужудга келган.
Муаллифларнинг огоҳлантиришича, бу бўлакларнинг кўпайиши "Кесслер синдроми"га олиб келиши мумкин – бунда орбитанинг кучли ифлосланиши оқибатида унда коинот қурилмаларини жойлаштиришнинг имкони бўлмай қолиши мумкин.
Мавзуга оид
22:45 / 19.08.2024
Марказий Америкадаги энг ифлос дарёлардан бири қандай тозаланаётгани тўғрисида маълумот берилди
12:13 / 10.08.2023
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилишга доир имтиёзлар қандай натижа бермоқда?
23:29 / 23.03.2021
Орбитага фазовий чиқиндиларни йиғувчи магнит-қурилма чиқарилди
12:06 / 08.11.2020