Бразилия президенти шифохонага ётқизилди
Бразилия президенти Мишел Темер ҳарбий госпиталдаги жарроҳлик марказига ётқизилди. Бу ҳақда Globo хабар тарқатмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг шифохонага ётқизилиши аввалги хасталиклари билан боғлиқ эмас.
Ўтган ойда Бразилия президентига нисбатан янги айбловлар илгари сурилганди. У судловга тўсқинлик ва рекетда айбланган.
Мазкур айбловлар ҳам дунёдаги йирик JBS СА гўштни қайта ишлаш концерни эгалари кўрсатмаларига асосланган. Улар олдинроқ Темерни сиёсий кўмак эвазига порахўрлик ва гувоҳ сукутини сотиб олишга уринишда айблаганди. Президентнинг ўзи қонунбузилишларига алоқадорлигини қатъиян рад этди.
Бразилия парламенти комиссияси президентга нисбатан айбловларни қўллаб-қувватламади.
Мавзуга оид
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024