Жаҳон | 12:00 / 26.10.2017
15792
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг энг қудратли 7 сиёсатчиси маълум. Кейинги раҳбар улар орасидами?

Фото: The Morung Express

Хитой коммунистлари етакчиси Си Жинпинг келгуси даврда кимлар билан ишлашини маълум қилди. Мамлакатда ҳукмрон Коммунистик партиянинг энг қудратли ва ваколатли органига Политбюро таркибига етти нафар номзод сайлангани, уларнинг ким эканлиги барчага маълум. Улардан беш нафари янги юзлар бўлиб, амалдаги раҳбарнинг 2022 йили котиблик муддати тугагач, энг ёш Политбюро аъзоси 65 ёшда бўлиши айтилмоқда.

Хитойшунос таҳлилчи Жэймес МакГрегорнинг айтишича, улар Биринчи котибнинг рақиблари эмас, балки маслаҳатчиси сифатида иш олиб бориши кутилмоқда. Унинг тахминича, Жинпинг ҳам Дэн Сяопин каби ваколати тугагандан кейин ҳам, мамлакат бошқарувига билвосита таъсир қилиб туради.

Жинпинг илк бор Политбюро таркибига қўшилганда 54 ёшда эди, 2007 йилнинг ўзида яна бир бошқа номзод, Чен Мин эса 57 ёшда бўлиб, у Коммунистик партия 25талигига сайланиш билан кифояланганди.

Айни пайтда Олий орган таркибида аёл киши кўринмаяпти, шунингдек, ўринбосар Ли Кэцяндан бошқа барча аъзолар «алмаштирилган». 60 ёшли Политбюронинг энг ёш аъзоси Чжао Леи партиянинг порахўрликка қарши курашиш кампаниясига бошчилик қилади, шунинг билан у Хитой ички сиёсатида энг нуфузли кишилардан бирига айланмоқда.

Кузатувчилар мазкур таркиб билан 2022 йилда Хитой бошқарувини ким ўз зиммасига олишини аниқ айта олмади.

Мавзуга оид