Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ўтувчи қишки Олимпиада чипталари тақдим қилинди
Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтувчи 2018 йилги қишки Олимпиада ташкилий қўмитаси 29 октябрда ўйинлар учун чиқариладиган чипталар дизайнини тақдим қилди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, чипталарга голограмма, штрих-код, уни харид қилувчи кишининг исми-шарифи ва уларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилувчи бошқа элементлар туширилади. Ташкилотчиларнинг айтишича, Олимпия ўйинлари тарихида илк бор мобиль чипталар жорий қилинади.
Чипталар 30 октябрь соат 9:00дан учта асосий чипта марказларида сотила бошланади. Улар шунингдек 3 ноябрдан қолган нуқталарда, жумладан иккита халқаро аэропорт ва 19 та темир йўл станциясида сотувга чиқарилади. Чипталар эгалари Олимпиада вақтида стадионлар орасида қатновчи шаттл-автобусларда бепул ҳаракатланиш имкони ва яна бошқа бир қатор имтиёзларга эга бўладилар.
Жорий ҳафтада Грециядаги Қадимий Олимпияда ушбу Олимпиада машъаласини ёқиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Мусобақаларда 90 та давлатдан 2,5 мингга яқин спортчи иштирок этади. Олимпиада очилиш маросими 9 февралда Пёнгчангда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025