Жаҳон | 18:42 / 30.10.2017
12650
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Қозоғистонда оммавий пичоқбозлик: 6 киши шифохонага олиб кетилди

Фото: Arnapress.kz

Жанубий Қозоғистон вилоятида юз берган оммавий пичоқбозлик туфайли уч эркак оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди. 

Эркаклар Чимкентдаги тез тиббий ёрдам шифохонасида қолмоқда. Улар бу ерга Қазигутр туманининг Работ қишлоғида юз берган пичоқбозликдан сўнг олиб келинган.

"Ҳаммаси бўлиб олти киши турли жароҳатлар билан олиб келинди. Улар орасида Чимкентнинг уч фуқароси, ҳодиса юз берган қишлоқда яшовчи уч киши бор. Жабрланганларнинг икки нафари 1985 йилда туғилган, қолганлар – 1995 йилда таваллуд топган. Уч нафарини қўйиб юбордик, қолган уч киши эса шифохонада қолмоқда. Уларнинг аҳволи оғир", - дея айтиб ўтган тез тиббий ёрдам шифохонасининг қабул бўлими мудири Собит Бойбўсинов.

Унинг таъкидлашича, шифохонада қолаётганлар ўпка ва юракдан жиддий жароҳатлар олишган. Жабрланганлардан бири эса қарийб икки литр қон йўқотган.

Полиция Қозоғистон ЖКнинг икки моддаси бўйича судга қадар терговни бошлади.

Мавзуга оид