Жаҳон | 00:02 / 31.10.2017
5828
2 дақиқада ўқилади

Кения президенти такроран ўтказилган президентлик сайловларида ҳам ғалаба қозонди

Фото: Reuters

Кениянинг амалдаги президенти Ухуру Кениата такроран ўтказилган президентлик сайловларида 98 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди. Бу ҳақда маҳаллий сайлов комиссиясига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, мухолифат номзоди Раила Одинга сайловларни "сохта" деб ҳисоблаб, уларда иштирок этишдан бош тортган. Бу эса Кениатанинг қолган номзодлардан улкан фарқ билан ғалаба қилишига олиб келган.

Кенияда дастлабки президентлик сайловлари август бошида бўлиб ўтган. Унда ҳам Кениата 54 фоиз овоз билан ютганди. Мухолифатчи Одинга ҳам унда иштирок этиб, 44 фоиз овоз тўплаганди.

Ўшанда сайловлар натижалари эълон қилингандан кейин мамлакатда бир неча одамнинг ўлимига олиб келган норозиликлар бошланган. Одинга сайлов натижалари қалбакилаштирилганини айтган.

Сентябрда эса Кения олий суди сайловлар мамлакат конституциясига тўлиқ мувофиқ бўлмаган ҳолда ўтказилганига қарор қилиб, унинг натижаларини бекор қилиб, янгисининг ўтказилиши ҳақида ҳукм чиқарган.

Мавзуга оид