Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парфюмерия дўконидан 33 млн. сўмлик мол-мулк ўмарилди
2017 йилнинг 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси, Р.Т. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида жойлашган парфюмерия буюмлари дўкони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро С.Т.га тегишли бўлган жами баҳоси 33.452.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғрилик, яъни анча миқдорда, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:03 / 17.03.2025