Жамият | 20:00 / 06.11.2017
19621
2 дақиқада ўқилади

Майами полициячиси маст мухлисанинг шапалоғига мушт билан “жавоб берди”

Майамида полициячи икки нафар ҳамкасби билан американча футбол учрашуви вақтида мухлисалардан бирини трибунадан кўтариб олиб чиқиб кетаётганда, қизнинг юзига мушт тушириб қолди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда

Ушбу ҳолат видеода қайд қилинди. Тахмин қилинишича, мухлиса маст ҳолатда бўлган ва ўзини ножўя тутган. Полициячилар уни стадиондан олиб чиқиб кетишаётганда, мухлиса полициячига шапалоқ туширган. Полициячи ҳам андиша қилиб ўтирмай, мухлисага мушт билан жавоб қайтарган. Тахмин қилинишича, бундай зарбадан кейин қиз ҳушини йўқотган.

Полиция маълумотларига кўра, қиз стадионда ўзини номақбул тутиб, қолган мухлислар билан жанжаллашиб, сўкинган. Ўйиндан кейин қизга жамоат тартибини бузиш айблови қўйилган.

Ушбу роликни ўн минглаб одамлар ўзаро бўлишган. Кўпчилик полициячи “чегарадан чиқиб”, ўз ваколатини суистеъмол қилган деган қарорга келишган ва унинг бўшатиб юборилишини талаб қилишган. Бироқ қиз “қилган ишига яраша таъзирини олди” деганлар ҳам топилган.

Мавзуга оид