Ўзбекистон | 07:12 / 28.09.2023
2818
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Майами ўртасида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин 

Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев АҚШга хизмат сафари давомида Майами халқаро аэропорти Маркетинг ва савдо бўйича директори Эмир Пенеда билан учрашди.

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилди.

Майами аэропорти 2022 йилда 50 миллиондан ортиқ йўловчи қабул қилган ва АҚШда COVID-19 пандемиясидан кейин биринчилар қаторида ўсишга эриша олган. Хусусан, юк ташувлари бўйича биринчи ўринга чиққан.

Мавзуга оид