Ўзбекистон | 21:00 / 15.11.2017
38235
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда нархи ошган бензинга узун навбат юзага келди — фото

Самарқанд шаҳрида 15 ноябрдан бошлаб нархлари оширилган бензинга шаҳардаги «Sharq-S» АЁҚШида эрталабдан тушга қадар турнақатор навбат юзага келди.

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, ушбу АЁҚШда нарх ошмасдан аввал ҳам Аи-91 бензини аҳён-аҳёнда 3000 сўмдан сотилар, бироқ бензин ошишидан аввалги кунларда бензин сотилмаётган эди.

Кечга бориб, ушбу АЁҚШда бензинга навбат сўрилиб кетди ва саноқли машиналар бемалол бензин харид қилишга тушишди.

Шаҳар марказидаги «Ўзнефтгаз» АЁҚШида нарх кўрсаткичлари янгиланиб қўйилгани билан, бензин сотилмаган ва ёпиб қўйилган.

Шаҳарнинг машҳур Навоий шоҳкўчасида эса ҳамон қўлдан бензин сотиш авжида. «Тошкентдан келтирилган, 91 маркали бензин», дея пластик идишлардан қуйиб берилаётган бензиннинг 1 литри 4500 сўмдан пулланмоқда. Бу ерда бензин қуйдираётганлар АЁҚШларда бензин оширилган нархда савдога чиққанидан бехабарлигини айтиб ўтишди.

Ўз мухбиримиз

Мавзуга оид