Туркиялик журналистлар Самарқандда илиқ кутиб олинди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи чоғида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида туризм тарғиботи Самарқанд – Истанбул авиақатновини очиш, туркиялик журналистларни Ўзбекистонга таклиф этиш ҳақида гапирган, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раиси У.Розиқулов бу борада ваъда берган эди.
Кўп ўтмай Самарқанддан Туркиянинг Истанбул шаҳрига тўғридан-тўғри авиайўналиш йўлга қўйилди.
Бугун ана шу келишув юзасидан туркиялик журналистлар гуруҳи Самарқандга ташриф буюришди. Эрта тонгда Истанбул – Самарқанд рейси билан учиб келган самолётни кутиб олиш учун «Ўзбекистон ҳаво йиллари» миллий авиакомпанияси бош директори биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов, Самарқанд шаҳри ҳокими Фурқат Раҳимов, туризм масалалари бўйича Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Мунис Восеев, журналистлар ва жамоатчилик аҳли чиқишди.
Карнай-сурнай садолари остида қардош журналистлар нон ва ширинликлар билан кутиб олинди. Аэропорт фойесида бўлиб ўтган қисқа суҳбатда шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов меҳмонларни қутлар экан, уюштирилаётган бу ташриф икки қардош халқ ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Туркиялик журналистлар эса илиқ кутиб олишгани учун Самарқанд аҳлига миннатдорчилик билдиришди.
Ташриф дастурига кўра журналистлар бугун Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишишади. Эртага улар Бухоро шаҳрига сафар уюштиришади. Учинчи куни кетиш олдидан яна Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини айланишади.
Шуҳрат Шокиржонов,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024