Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тирбандликлардан чарчаган хитойлик йўлдаги белгиларни ўз хоҳишича ўзгартирди
Хитойнинг шарқида яшовчи эркак йўл устида чизилган белгиларни ўзбошимчалик билан ўзгартиргани учун 1000 юанлик (150 долларга) жаримага тортилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Кузатув камерасида қайд қилинишича, эркак йўлдаги чапга бурилиш белгисини шундай тарзда ўзгартирганки, у тўғрига ва чапга юришга рухсат берувчи кўринишга келган. Кейинроқ қоидабузарнинг ўзи бу қилмишини уч полосали йўлда тўғрига юришга рухсат берувчи 2 та полоса камлик қилиши, шу сабабли чорраҳада мунтазам тирбандлик ҳосил бўлиши билан тушунтирган.
Эркакнинг айтишича, автомобилларга тўғрига юришга рухсат берувчи полосалар ҳамиша тирбанд бўлган вақтда, чапга бурилишга рухсат берувчи 3-полоса деярли ҳар доим бўш бўлган. Айни вақтда йўл белгилари дастлабки ҳолатига қайтарилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025