Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги ЙТҲ оммавий муштлашувга айланиб кетди (фото, видео)
Олмаота шаҳридаги ал-Форобий шоҳкўчасида 3 декабрь куни кечқурун йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг можаро оммавий муштлашувга айланиб кетди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
EsentaiMall рўпарасидаги автотураргоҳда иккита автомобиль тўқнашиб кетган. ToyotaCamry 10 автомашинаси автотураргоҳдан чиқиб кетаётган бўлган. Шу пайтда унга LexusLX 570 келиб урилади. Camry зарба туфайли тураргоҳда турган Mercedes’га келиб теккан.
Кейинчалик воқеа жойига етиб келган ЙТҲ иштирокчиларининг қариндошлари хабар беришича, Lexus’да тахминан 10 нафар ёшлар ўтирган. Lexus’даги қизлардан бирининг тан олишича, уларни барчаси, жумладан ҳайдовчи ҳам спиртли ичимлик таъсирида бўлган.
ЙТҲ иштирокчилари аввалига сўз жангига киришишган. Кейинчалик можаро оммавий муштлашувга айланиб кетди. Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Полициянинг 7-8 та экипажи ва бир неча тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган.
Можарода иштирок этган аксарият шахсларни шифохонага олиб кетишган: уларнинг бир қисми авария туфайли жабрланган бўлса (Camry йўловчисининг оёғи ҳам синган), бошқа бир қисми муштлашув вақтида жароҳатланган.
Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025