БМТ роҳингя мусулмонларига қарши геноцид қўлланганини таъкидлаб ўтди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Заид Раад ал-Ҳусайн Мьянманинг Аракан штатида роҳингя мусулмонларига қарши ўнлаб йиллар давом этган тизимли ва шафқатсиз ҳужумларни қоралади.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус йиғилишида иштирок этган олий комиссар Мьянмадаги воқеаларда геноцид унсурлари борлигини биринчи марта таъкидлаб ўтди.
Ал-Ҳусайн кенгашни Аракан мусулмонларига қарши зўравонликлар тугатилиши учун зарурий чораларни кўришга чақирди.
Олий комиссар, шунингдек, кенгашни Аракан мусулмонларига қарши қўлланган жиноятларни тергов қилиш бўйича янги мустақил механизмни ташкил этишга чақирди.
Унинг айтишича, роҳингя мусулмонлари узоқ йиллардан бери Мьянма фуқаролари деб тан олинмайди, улар турли ҳужумлар, таҳқирлаш ва таъқибларга учрайдилар.
“Улар ўлдирилмоқдалар, зўравонликка учрамоқдалар, уларнинг уйлари, қишлоқлари вайрон қилиниб, уларга жиддий моддий зарар етказилмоқда. Бу барча ҳодисалар ҳисобга олинса, геноцид унсурлари борлигини кимдир инкор эта оладими?”, деб айтган ал-Ҳусайн.
Ал-Ҳусайннинг таъкидлашича, 25 августдан кейин Бангладешга қочган роҳингялар сони 626 мингни ташкил қилмоқда. БМТнинг учта делегацияси Бангладешга вазиятни жойида ўрганиш учун жўнаб кетган.
Мавзуга оид
21:30
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024