Жаҳон | 21:10 / 07.12.2017
8803
1 дақиқада ўқилади

Женевадаги сузиш ҳавзаларида бурқада чўмилиш тақиқланди

Фото: Getty Images

Женева ҳукумати шаҳар сузиш ҳавзаларида бурқа ва кийимсиз чўмилишни тақиқлади. The Local нашри шу ҳақида хабар берди.

Янги қарорда аниқлик киритилишича, сузиш ҳавзаларига бир ёки икки қисмдан иборат, тизза соҳасидан узун бўлмаган, қўллари очиқ кўринишдаги сузиш кийимида тушиш керак. Чўмилиш кийими "юбка ёки кўйлак" шаклида бўлиши керак эмас. 

Бу дегани жорий йилнинг сентябрида рухсат этилган бурқада ёки кийимсиз чўмилиш бундан кейин тақиқда эканини билдиради.

Манбага кўра, чўмилиш кийимларига нисбатан  чекловларнинг киритилишига ёшларнинг сузиш ҳавзаларига ҳатто кўча кийимида тушишлари сабаб бўлган, бу эса гигиеник нормаларнинг бузилиши борасида хавфсирашга олиб келган. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид