Фан-техника | 19:57 / 16.12.2017
15639
1 дақиқада ўқилади

Тунда ёруғлик таратувчи ўсимликлар яратилди

Скриншот: Youtube

АҚШнинг Массачусетс технологик институтида қоронғида ёруғлик таратувчи ўсимликлар яратилди.

Бундай ўсимликларни яратиш учун карам, салат барги ва исмалоққа қоронғида ялтироқ қўнғизнинг ялтираб кўринишига сабаб бўлувчи фермент – люцеферазани киритишган. Олимлар дастлаб 45 дақиқа ёруғланиб турувчи ўсимликни олишган. Бироқ кейинроқ ўсимликлар ёруғланиши жараёнини 3 соатга етказишга муваффақ бўлинган. 

Айниқса салат барги кучли ёруғланган, у таратган ёруғликни ёруғлик-диод лампасиникига қиёслаш мумкин. Тадқиқотлар эндигина бошланган бўлиб, олимлар бундай ўсимликлар келгусида бутун бир хоналар ёки ҳаттоки кўчаларни ёруғлантириб туришига умид қилишмоқда.

Мавзуга оид