Фан-техника | 23:18 / 18.12.2017
5798
1 дақиқада ўқилади

NASA 3D-принтерда босиб чиқарилган двигателни синовдан ўтказди

Фото: Getty Images

Уч ўлчовли босма нафақат ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтириши, балки турли асбобларни яратишни енгиллаштириши мумкин. Шу сабабли, ҳатто катта агентликлар ҳам қурилмалар яратишда 3D-босмани тобора кенгроқ қўлламоқда. Яқинда АҚШнинг аэрокоинот агентлиги NASA 3D-принтерда босилган двигателнинг илк синовларини ўтказди.

Синовлар муваффақиятли ўтганини VistaNews портали маълум қилди. Нашр таҳририятининг таъкидлашича,  РС-25 двигатели синовларидан бири 13 декабрда ўтган. Ўшанда олимлар двигателнинг барча бўғинлари ишлашини текширишди ва ракета ишга тушириб кўрилди. 17 декабрда ўтказилган яна бир синов эса парвоз контролёрини ўрнатиш ва созлаш тизими ишини текширишга имкон берган.

РС-25 двигатели баландлиги 16 метр келадиган ракета двигатели бўлиб, у Space Shuttle синфидаги коинот қурилмаларини осмонга бирор-бир қийинчиликсиз кўтара олади. NASA муҳандисларининг таъкидлашича, двигатели принтерда босиб чиқарилган ракетанинг илк парвози 2019 йилга белгиланган.

Мавзуга оид