Спорт | 09:19 / 18.12.2017
17979
2 дақиқада ўқилади

Волейбол бўйича дунёдаги энг кучли клуб аниқланди

Фото: TACC

Россиянинг "Зенит" жамоаси волейболчилари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Италиянинг "Чивитанова"сини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Мусобақа Польшада бўлиб ўтди.

Учинчи ўрин учун учрашувда Бразилиянинг "Крузейро"си Польшанинг "Скра" клубидан устун (3-0) келди.

Леон ва Йоандри Леал ("Крузейро") иккинчи темпдаги энг яхши ҳужумчи деб, Самойленко ("Зенит") ҳамда Симон Робертланди ("Крузейро") энг яхши блокловчи, Бутько ("Зенит") энг яхши узатувчи деб топилди. Энг қимматбаҳо ўйинчи деб эса Османи Хуанторена ("Чивитанова") тан олинди.

Қозоннинг "Зенит"и бу мусобақада ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан Россиянинг иккинчи клубига айланди, бундан аввал 2014 йилда "Белогорье" чемпион бўлганди.

Клублар ичида эркаклар жамоалари ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионати илк бор 1989 йилда бўлиб ўтган. Италиянинг "Трентино"си энг кўп ғалаба қозонган – 4 марта, "Крузейро" уч маротаба биринчи ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид