Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк ишга туширилади
Хитой шарқидаги Хэбэй вилоятида, 24 декабрь куни, дунёдаги энг узун шиша кўприк ишга туширилади, деб хабар бермоқда China Daily нашри.
Унинг узунлиги 488 метрни, эни эса 2 метрни ташкил қилади ва Хунъягу туманидаги иккита тоғ чўққисини бир-бирига боғлайди.
Кўприк водий узра 218 метр баландликка барпо қилинган бўлиб, қалинлиги 4 см бўлган 1077та шиша панеллардан иборатдир. Унинг умумий оғирлиги 70 тоннани ташкил қилади.
Иншоот конструкцияси тахминан 2 минг одамнинг оғирлигини кўтаришга мослашган, бироқ, оператор-компания вакили гапига кўра, бир вақтнинг ўзида, кўпи билан 500 нафар одамга кўприкка чиқишга рухсат берилади.
Аввалроқ, дунёдаги энг узун шиша кўприк мақоми Чжанцзяцзе миллий боғида жойлашган иншоотга тегишли эди. Унинг узунлиги 430 метр, эни эса 6 метр бўлиб, 300 метр баландликдаги иккита тоғни бир-бирига боғлаб туради.
Кўприкнинг очилиш маросими ҳақиқий шоу тарзида ўтказилган - ундан 2 тонналик юк автомобили ўтган, шиша полни эса темир болға билан уриб синдиришга ҳаракат қилишган.
Чжанцзяцзе миллий парки ўзининг чиройли манзаралари билан машҳурдир. Ҳатто «Аватар» (Avatar, 2009) фильми ижодкорлари ҳам, учар қоялар образи айнан шу қўриқхонадан олинганини айтишган. Натижада, энг чиройли жойлардан бирининг номи «Аватар, Аллилуйя!» деб ўзгартирилган.
1992 йили ЮНЕСКО паркни дунё маданият мероси объекти деб тан олган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025