Эндиликда PAYNET хизматлари сизнинг уяли телефонингизда
UZPAYNET Компанияси ўзининг «PAYNET.UZ» номли Android ва iOS дастурий тизимларида ишлаш учун мўлжалланган тўлов хизматлари соҳасидаги инновацион мобиль иловасини ишга туширмоқда.
UZPAYNET компанияси республикамиз аҳолисига 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида «PAYNET» тўлов шохобчалари орқали мобиль алоқа, уй телефони, интернет, рақамли телевидение, IP-телефония, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиб келмоқда.
Компания кириб келаётган янги 2018 йил арафасида аҳолига тўловларни амалга оширишда қулайликларни кенгайтириш мақсадида «PAYNET.UZ» номли Android ва iOS дастурий тизимлари учун мўлжалланган мобиль иловани тақдим этмоқда.
Ҳозирда, «PAYNET.UZ» мобиль иловаси орқали мижозлар ўз банк карталари ҳисобидан юқорида кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобларини тўлдириш имконияти яратилди. «PAYNET.UZ» мобиль иловаси Android дастурий тизимида ишловчи смартфонлар учун юклаб олиниши мумкин. Ушбу мобиль илова iOS дастурий тизими учун тез кунларда App store иловалар рўйхатига киритилади.
Шунингдек, UZPAYNET компанияси яқин кунларда «PAYNET.UZ» мобиль иловасида мижозлар учун бошқа банк карталарига маблағларни қулай нархларда ўтказиш, банк картаси орқали амалга оширилган тўловлар бўйича батафсил маълумотларни онлайн тарзда кўриш, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида, интернет савдо платформаларида махсус QR-код орқали тўловларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор қулайликлар яратилишини маълум қилади.
Бундан ташқари, компания 2018 йил давомида кенг тарқалган хорижий тўлов тизимлари билан ҳамкорликда, иновацион технологияларга таянган ҳолда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришни ўзига мақсад қилиб қўймоқда.
Шунинг билан биргаликда, UZPAYNET компанияси Сизларни ва яқинларингизни кириб келаётган Янги 2018 йил билан чин дилдан табриклайди!
Кириб келаётган йил Сизлар учун омадли ва самарали, янги ютуқлар ва имкониятлар, ёрқин воқеаларга ва саховатли ишларга бой йил бўлишига тилакдошмиз.
Сизларга самимият билан тинчлик-хотиржамлик, барқарорлик ва энг яхши тилакларингиз рўёбга чиқишини тилаймиз. Барча амалларингизда омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлсин! Янги йилда Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик ва бахт тилаймиз!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:40 / 30.06.2020
Ўзбекистонда китобларни уч хил шаклда сотиб олиш имконини берувчи илова ишга туширилди
23:37 / 11.05.2019
Ҳар куни бирор янги нарса ўрганишни истайдиганлар учун 10 та илова
15:50 / 28.03.2018
Халқ банки аҳоли учун яна бир замонавий хизмат турини жорий қилди
14:09 / 12.03.2018