"Бизни симсиз келажак ва ақлли уй таназзули кутмоқда"
Кремний водийсида қуёш панелларини ўрнатиш ва ишга тушириш билан шуғулланувчи Cinnamon Energy Systems компанияси раҳбари Барри Синнамон Green Tech Media'да электр энергияси ва генерация сақлаш уй тизимини ривожлантириш, шунингдек 2018 йилда ақлли уй қурилмаларининг энергетик мувозанатига доир 10 тахмини билан бўлишди.
Барри Синнамоннинг фикрича, келгуси йилда бизни ақлли уй қурилмалари таназзули, қуёш энергияси билан таъминланишга ўтиш ва турар-жойлар томларидан симларнинг йўқолиши кутмоқда.
1. АҚШда қуёш модулларини ишлаб чиқариш аввалги даражада қолади
Янги авлод панелларини кенг кўламда ишлаб чиқариш учун миллиардлаб доллар ва узоқ муддатли инвестициялар керак бўлади. Тўғри сиёсат юритилган тақдирда, саноат ҳақиқатда панеллар ва компонентлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Афсуски, бу инвестицияларни қўллаб-қувватлашга доир сиёсатини юритиш ҳозирча АҚШ ҳукумати учун устувор аҳамиятга эга эмас, шу боис 2018 йилда ўзгаришлар кузатилмайди.
2. Қуёш панеллари танқислиги 2018 йилнинг ёзигача давом этади
Электр энергияси тарифларини ошириш таҳдиди қуёш панелларига бўлган талабни оширди. Бу вақтда буюртмаларни портга йўллаш учун бир ойча вақт керак бўлади, хориждан контейнерларни етказиб бериш учун эса - яна бир ой керак бўлади ва буларнинг бари бир шарт билан - панеллар омборда жойлашган бўлади. Шунинг учун танқислик 2018 йилнинг II чораги охиригача давом этади.
3. Уйларнинг томларидан симлар йўқолади
Булутли ечимлар қуёш панелларининг ажралмас қисмига айланади. Тажрибали пудратчилар уяли мониторингга бир неча юз доллар сарф қилиш кабель орқали бегона провайдерларга уланиш ва уй тармоғидаги носозликлар сабаб йўқотишларни компенсация қилишдан кўра фойдалироқ эканини англаб етишмоқда.
4. Оддий қуёш модуллари тоифа сифатида йўқ бўлиб кетади
Оддий қуёш панеллари NEC Rapid Shutdown талабларига мувофиқ йўқ қилинади. Фақат икки ечим қолади: модуль даражасидаги қувват электроникаси ёки панелларни тез фойдаланиш имконини берувчи қўшимча блоклар. Ҳозирга қадар анъанавий панелларни ўрнатувчи компаниялар уларнинг бозордаги улушига нима бўлгани борасида бош қотиришмоқда.
5. Қуёш энергияси истеъмолчилари ўз-ўзини таъминлашга ўтади
Коммунал корхоналар йирик ва кичик истеъмолчилар ўртасидаги электр энергиялари тарифларидаги фарқни камайтириб, мунтазам ойлик тўловларини оширишда давом этади. Бу айниқса тизим ҳаддан ташқари юкланган даврга тегишли. Истеъмолчилар, ўз навбатида, шахсий энергия сақлаш тизимларини ўрнатиб, максимал даражада ўз-ўзини таъминлашга ўтиб, муносабат билдиради.
6. Ақлли уй концепцияси таназзулга учрайди
Ақлли уй ечимлари чекланган иқтисодий фойда ва ўсиб бораётган ўрнатиш харажатлари сабаб жабр кўради. Мавжуд электр панелларига (масалан, кабель телевидениесига) уланишларни қўшиш қиммат ҳисобланиб, бу ишлар малакали мутахассислар ёрдамида бажарилиши керак. Бироқ қуёш модуллари ва энергия сақлаш қурилмалари билан бирга тақдим этилувчи уй тизимлари муваффақиятга эришиш имконига кўпроқ эга, зеро бу тизимлар ўрнатишнинг юқори харажатларини оқлайди.
7. Энергия сақловчи уй тизимлари нархларининг пасайиши секинлашади
Аккумулятор батареялари нархи пасайишига қарамай, энергия сақлаш тизимлари нархи аввалги даражада қолади. Бундай бўлишига сабаб - пудратчилар бу тизимларни мустақил равишда охирига етказишга мажбур. Батареянинг базавий баҳоси қўшимча лойиҳавий, изн берувчи, дастурий ва конфигурацион ишларни ҳисобга олмайди, шунинг учун арзонлашувни кутишга ҳожат йўқ.
8. Интеграциялашган пакетлар янада оммалашади
Уй-жойлардаги энг самарали энергия сақлаш тизимлари - турли компонентларни бир пакетган бирлаштириб, мижозларга ускунани ўрнатиш имконини берувчи оддий ДТ етказиб берувчи қурилмалар. Бир неча компаниялар буни тушуниб улгурди, бироқ қолганлари ҳали-ҳануз ўз "франкенштейнлари"ни турли етказиб берувчилар қурилмаларидан йиғишмоқда ва буларнинг бари биргаликда хатосиз ишлашига умид қилмоқда.
9. Захира қуввати аҳамияти ошмоқда
Тўхтовсиз электр энергияси етказиб бериш истеъмолчиларнинг асосий талабига айланиб бормоқда, зеро тез орада деярли ҳамма нарса элекр тизимида бўлади. "Блэкаутлар"нинг катта қисми маҳаллий тармоқлар кесимида рўй беради, асосан, ноқулай об-ҳаво ва жиҳозлашдан воз кечиш сабаб. Ҳам тижорий, ҳам хусусий истеъмолчилар захира қувват тизимларини қадрлай бошлашмоқда. "Блэкаутлар"да ишламайдиган энергия сақлаш тизимлари рақобатбардош курашда мағлуб бўлади.
10. Литий танқислиги даври бошланади
Литий етишмовчилиги 2004-2007 йиллардаги кремний танқислигига ўхшаб кетади. Электромобиль ишлаб чиқарувчилари аккумуляторларга катта буюртмалар бериш баробарида литий танқислигини келтириб чиқаришади. Литий (литийф-ион батареялари) нархлари ўсишда давом этади, зеро етказиб берувчилар у билан "ол ёки тўла" тизимида ишлашади. Литий танқислигидан ҳам қийини кобальт етишмовчилиги бўлиши мумкин.
"Қуёш йўллари" автомобилларни ҳаракатланиш вақтининг ўзида зарядлай олади. Хитойнинг Цзинань шаҳрида шу кунларда эксплуатацияга киритиладиган иккинчи участка қурилиши тугалланди.
Мавзуга оид
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
17:14 / 05.11.2024
Япония дунёда биринчи бўлиб ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди
17:36 / 04.11.2024