Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» охирги дақиқада ғалабани бой берди
«Арсенал» Англия чемпионатининг 21-турида «Вест Бромвич Альбион»га қарши кечган учрашувда ғалаба қозона олмади. Вест Бромвичдаги «Ҳоуторнс» стадионида кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг 83-дақиқасида Алексис Санчеснинг жарима зарбасидан кейин тўп Жеймс Макклинга теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди. 89-дақиқада Жей Родригес пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
«Қораялоқлар» жамоаси бу натижадан кейин Англия чемпионатидаги ғалабасиз сериясини 19 учрашувга етказди. Жамоа охирги марта 19 август куни «Бёрнли»ни сафарда енгганди (1:0).
«Арсенал» 38 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда. «Вест Бромвич Альбион», 16 очкоси билан 19-поғонада жойлашган.
Англия чемпионати
21-тур
Вест Бромвич – Арсенал 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 83, автогол Макклейн, 1:1 – 89, пенальти Родригес.
Вест Бромвич – Фостер, Хегази, Гиббс, Доусон, Эванс, Бэрри, Ливермор, Брант (Крыховяк, 72), Филлипс (Макклейн, 72), Робсон-Кану (Ньом, 75), Родригес.
Арсенал – Чех, Чемберс, Мустафи, Колашинац (Мэйтленд-Найлз, 37), Косьельни (Мертесакер, 72), Ивоби (Уэлбек, 74), Чака, Санчес, Уилшер, Беллерин, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Эванс (34), Мустафи (58), Брант (59), Доусон (82), Уилшер (88), Чех (90).
Мавзуга оид
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
12:27 / 04.05.2025