Ўзбекистон | 23:00 / 04.01.2018
20188
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда сайёҳлар учун янги автобус ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Фото: uzbektourism.uz

Самарқанд автомобиль заводида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзавтосаноат” Акциядорлик компанияси ҳамкорлигида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган шаҳар ички сайёҳлик йўналишларига мўлжалланган SAZ HD 50 русумли автобуслар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондиционер, телевизор, Wi-Fi, микрофон, аудиотизим ва овоз карнайлари мавжуд. Ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Бу автобусда сайёҳлар хордиқ чиқариб, сайр қилишлари учун барча шарт-шароит яратилган. 

Автобусда видеокамера ҳам ўрнатилган бўлиб, у сайёҳлар хавфсизлиги учун хизмат қилади.

Автобуснинг умумий йўловчи сиғимдорлиги 44 кишини ташкил қилади. Ўриндиқлар сони 29 та. Унинг тўлиқ массаси 9,5 тоннани, максимал тезлиги 80 км/соатни ташкил қилади.  

Мавзуга оид