Жаҳон | 18:14 / 16.01.2018
9542
2 дақиқада ўқилади

Freedom House: Қирғизистон – Марказий Осиёдаги ягона қисман эркин мамлакат

Freedom House ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилоти «2018 йилда жаҳондаги эркинлик» ҳар йилги ҳисоботини тақдим этди.

Ҳисобот жаҳон мамлакатларида 2017 йилдаги сиёсий ва фуқаролик эркинлиги ҳолатини баҳолайди. Қирғизистон Марказий Осиёда қисман эркин давлатлар рўйхатидан жой олган ягона давлат бўлди.

Ҳужжат муаллифлари дунёдаги барча мамлакатлар ҳамда ҳудудларнинг 45 фоизини эркин давлатлар рўйхатига киритди. Бу рўйхатда Мўғулистон, Канада, Австралия, АҚШ ва Ғарбий Европанинг қатор мамлакатлари бор.

Қирғизистон билан бирга, қисман эркин давлатлар рўйхатида Украина, Мексика, Молдова, Покистон ва бошқалар қайд этилган.

Россия ва МДҲнинг аксарият мамлакатлари Freedom House томонидан эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилди

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, 2017 йилда жаҳондаги демократия сўнгги ўн йилликдаги энг жиддий инқирозга тўқнаш келди, сабаби унинг асосий принциплари, жумладан, эркин ва адолатли сайловлар, озчиликни ташкил этувчилар ҳуқуқи, матбуот эркинлиги ва қонун устуворлиги, бутун дунё бўйлаб ҳужумга учради.

 

Мавзуга оид