Ҳиндистонлик эркак юзлаб асаларилар чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди (видео)
Ҳиндистонда Сук Муҳаммад Далал исмли эркак бир неча юзлаб асаларини майкаси ичига сололиши ва ари чақишидан оғриқ ҳис қилмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Эркакнинг айтишича, унда арилар билан 15 йил ишлаш давомида оғриқдан иммунитет ривожланган.
Далал асал йиғиш вақтида асаларилар унга халақит бермаслиги учун уларни майкаси ичига солади. Унинг арилар чақишидан лаблари шишиб кетади, бироқ бир финжон иссиқ чой унга шишдан халос бўлишда ёрдам беради.
Эркакнинг айтишича, у аввал асаларилар чақишидан ҳозиргидан кўра кўпроқ азоб чеккан. “Бир марта мени 300дан кўпроқ ари чаққанда, ҳушимни йўқотгандим”, деб айтмоқда эркак.
Бундай вақтларда унга бу касбини ташлаш хаёли ҳам келган, бироқ у бунга ботина олмай, асал йиғувчи бўлиб қолишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:52 / 19.09.2024
Россия асал нархини пасайтириш учун Ўзбекистондан асалари олмоқда
01:33 / 14.09.2024
Россия Модининг талабидан кейин 45 нафар Ҳиндистон фуқаросини армия сафидан бўшатди
15:43 / 12.09.2024