Жаҳон | 11:09 / 22.01.2018
6160
3 дақиқада ўқилади

Одамларнинг сайловларда қандай овоз бериши ҳаёт сифати билан тўғридан-тўғри боғлиқ

Фото: Getty Images

Фуқароларнинг сайловларда қандай овоз бериши, қатнашиши аҳоли ҳаёти сифати билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бу ҳақда Gallup компаниясининг «Бугун бахт бизга эртанги дунё ҳақида нима демоқда?» номли янги ҳисоботида айтилади.

«Сизлар ҳозир ўзингизни 4 йил аввалгидан яхшироқ ҳис қилаяпсизми?», - АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган 1980 йилги президентлик кампанияси вақтида америкаликларги шундай савол билан мурожаат қилган. Америкаликлар баланд овозда «йўқ» деб жавоб қайтаришган.

«Сайловлардаги танлов ҳаёт сифатига боғлиқ бўлганми? Агарда ҳа бўлса, у ҳолда жаҳоннинг ҳар бир давлатидаги одамлар бу саволга қандай жавоб беришади?».

Янги ҳисобот жаҳон етакчиларига баъзи жавобларни таклиф этади ва уларга фуқароларга нега қулоқ тутишлари лозимлигини кўрсатади.

Россия, Ҳиндистон, Колумбия ва Миср каби давлатларда ҳаёт сифати ёмонлашмоқда. Бу мамлакатларнинг ҳар биридаги одамлар 2014 йилдан бери ўз ҳаётлари сифати пастга қараб шўнғиб бораётганини билдиришмоқда.

«Бу давлатларнинг ҳар биридаги – умуман, дунёдаги барча етакчилар – хавотирга тушиши керак. Одамлар ҳаётлари нотўғри йўлдан кетаётганини кўришганида, улар ўзгаришларни хоҳлайди. Лондон иқтисодиёт мактаби академики Жорж Уорднинг яқинда ўтказилган тадқиқоти шуни кўрсатадики, одамлар ўз ҳаётига қандай муносабатда бўлса, бу сайловлардаги овоз бериш жараёнига таъсир кўрсатади. Умуман олганда, унинг фикрича, фаровонликнинг субъектив чоралари сайловларнинг энг яхши предикторлари саналади, бунда одамлардан иқтисодиётга муносабат ҳақида сўрашга ҳожат ҳам йўқ», - дея таъкидланади ҳисоботда.

Уорднинг тадқиқоти Европа демократияларига асосланган, бироқ, одамлар ўз ҳаётига қандай муносабатда экани, барча мамлакатлар етакчиларига жуда керакли нарса. Ҳаёт даражасининг халқ рейтинглари «араб баҳори» давлатларидаги намойишлардан анча олдинга ўтиб кетган. Украинада ҳам Евромайдан инқилобидан олдинги икки йилда шу ҳолат кузатилди. Ҳисобот маълумотларига кўра, ҳаёт рейтинглари Буюк Британияда Brexit’га қадар ва АҚШда президентлик сайловларига икки йил қолганида пасайган.

Бу маълумот ва тенденциялар хатти-ҳаракат иқтисодиёти, дея аталувчи нарсанинг бир қисми саналади. Асосий назария шундан иборатки, одамлар қилаётган нарсаларнинг фақат 30 фоизи рационал; қолган 70 фоизи – эмоционалдир. Бу янги назария Нобель мукофотлари, бестселлерлар, турли давлатлардаги янги агентликлар ҳамда университетлардаги янги мутахассисликларга олиб келди.

Бу олиб келмаган нарса эса, - янги миллий статистика. Энг машҳур миллий статистика – ЯИМ, хўжаликлар даромади ва ишсизлик – одамлар қилаётган нарсанинг рационал томонига жамланган: улар қанча сарфлашмоқда, қанча ишлаб топишмоқда ва ишга эга эканликларига. Бу ҳисобот бошқа 70 фоизни, яъни эмоционал томонни сон жиҳатидан аниқлаштиради.

Мавзуга оид