Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Made in Uzbekistan кўргазмаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан жорий йил март ойи биринчи ўн кунида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Made in Uzbekistan миллий саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида ишбилармон доиралар иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.
Шу муносабат билан, «Ўзэкспомарказ» МКК экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни кўргазмада иштирок этишга таклиф қилади.
Кўргазма мақсади: маҳаллий саноат компаниялари, инновацион ютуқлар ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ҳамда тақдимоти;
- кўргазма қатнашчиларини республика илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти билан кенг таништириш;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва сармоявий салоҳиятини очиб бериш;
- инвестиция лойиҳалари учун кенг имкониятларни кўрсатиш кабилардир.
Кўргазма экспозицияси 2 блокдан иборат бўлади.
Ушбу кўргазмада «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий тоғ-металлургия комбинати» ДК», «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Artel», «Akfa», «Akfa Lighting», «Imzo», «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзфармсаноат» АК, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Туризмни ривожлантири бўйича давлат қўмитаси ва бошқа ташкилот ҳамда корхоналар қатнашади.
Ўтказилиш жойи: Душанбе шаҳридаги «Манеж» спорт мажмуаси.
Мавзуга оид
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
15:24 / 08.01.2025