Жамият | 14:10 / 08.02.2018
28864
1 дақиқада ўқилади

«Барон-2»да чет эллик актёрлар иштирок этади

Фото: Ўзбеккино

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан жами 7 та масала ўрин олди. 

Улардан бири муаллифлар Мадина Мўминова ва Рустам Саъдиевнинг «Барон-2» номли икки қисмли бадиий фильмига мўлжалланган адабий сценарий лойиҳаси тақдимоти бўлди.

Қайд этилишича, «Барон-2» фильми лойиҳасига чет эллик таниқли киноактёрлар жалб этилмоқда, фильмнинг ўзини эса бир қатор хорижий мамлакатлар ҳудудида тасвирга олиш кўзда тутилмоқда. 

Фото: Ўзбеккино

Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк «Барон» фильми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди. 

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид