Халқаро қатновлар учун авиачипталар таннархидан паст нархларда сотилиши кутилмоқда
Президентнинг "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК)га қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилади.
Молия вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда икки ой муддатда МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий қилади.
Шунингдек "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини бўлиш мамлакатидан сайёҳлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш тавсия этилди. Юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этилади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024