Фото: Жанубий Корея президенти ва Ким Чен Иннинг синглиси
Жанубий Корея президенти Мун Же Ин биринчи марта КХДР раҳбари Ким Ё Жон билан учрашди.
Пёнгчангда бошланган қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросими вақтида улар ўзаро қўл сиқиб кўришган.
Бундан аввалроқ Мун Же Ин КХДРнинг формал раҳбари, КХДР Олий халқ йиғини (парламент) президиуми раиси Ким Ён Нам билан ҳам учрашганди.
9 февраль куни таркибида Ким Ё Чжон ҳам бор делегация КХДРдан Жанубий Кореяга келди, делегация Пёнгчангга поездда келди.
Шимолий кореяликлар Корея Республикаси президенти номидан уюштириладиган кечки овқатга қатнашади. Унда яна 20 га яқин давлатнинг биринчи шахслари ёки уларнинг вакиллари ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди

18:13 / 08.04.2025
«Кальмар ўйинлари» актёри 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

17:06 / 07.04.2025