Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиадада мусулмонларга ибодат қилиш жойи тақдим қилиш рад этилди – ОАВ
Пёнгчангда ўтаётган Олимпиадада навбатдаги можаро авж олмоқда. Чемпионат.com’нинг Yahoo Sports’га иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Олимпиадага келган мусулмон иштирокчиларга улар ўйинлар вақтида ташкил этилишини сўрашган намоз ўқиш хоналарини тақдим қилиш кескин тарзда рад этилган.
Олимпиададаги иккита марказдан бири ҳисобланувчи Каннин шаҳри туризм қўмитаси бошлиғининг айтишича, у дастлаб бундай хоналарни ташкил этишга қарши бўлмаган. Бироқ маҳаллий аҳолининг қаршилигига дуч келган. Намоз ўқиш хоналарига қарши петицияни 56 минг жанубий кореялик имзолаган.
Улар солиқ тўловчиларнинг пуллари ибодат қилиш хоналарининг ташкил этилишига сарфланишидан норозилик билдиришган. “Олимпиада ташкилотчилари Жанубий Кореяни барча динлар ва миллатларга мамнун давлат сифатида кўрсатмоқчи бўлишганди, бироқ, кўринишича, уларнинг бу уринишлари муваффақиятсизликка учради. Мусулмонлар орасида норозилик фақатгина ошиб боради”, дейилган нашрда.
Жанубий Кореяда 51 млнга яқин аҳоли яшайди. Бу аҳолидан бор-йўғи 0,2 фоизи ислом динига эътиқод қилади.
Бундан аввалроқ Олимпиада ташкилотчилари Эрон ва Шимолий Корея вакилларидан ташқари, барча олимпиячиларга Samsung Galaxy Note 8 смартфонларини тақдим қилишганди. Бундай йўл тутилишига ушбу икки мамлакатга нисбатан халқаро санкцияларнинг жорий қилингани сабаб бўлган. Бундай муносабат эронликларнинг нафсониятига теккан.
Мавзуга оид
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:42 / 22.08.2018
2018 йилги қишки Олимпиада бўлмаслиги ҳам мумкин эди – ХОҚ
20:30 / 16.03.2018
Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр
14:12 / 13.03.2018