Ўзбекистон | 00:10 / 16.02.2018
12848
1 дақиқада ўқилади

Тошкент телеминорасида сайёҳларга телефон ва фотоаппаратлардан фойдаланишга рухсат этилди

Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи туристларга телеминоранинг фойесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото (сельфи) ва видео суратга олишга рухсат берилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3509-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ амалга оширилди. 

Бу орқали телеминорага ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун янада қулайликлар яратилди, бунинг натижасида сайёҳлар Тошкент шаҳрининг энг гўзал ва кўркам масканларини фото ва видео суратга олиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкент метрополитенида суратга олишга қўйилган тақиқ бекор қилинганди.

Мавзуга оид