Спорт | 19:24 / 17.02.2018
10717
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада чемпиони матбуот анжуманига антиқа кўринишда келди

Фото: ХОҚ

Тоғ чанғиси бўйича олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритган чехиялик Эстер Ледецкая финал баҳслари ниҳоясига етгач, ташкил этилган матбуот анжуманига сноуборд кўзойнагини таққан ҳолда ташриф буюрди. Бу ҳақда ХОҚ  расмий твиттерида хабар берилган.

Буни кўриб ажабланган журналистларнинг саволларига Ледецкаянинг жавоби ҳам ажабтовур бўлди.

Эстернинг таъкидлашича, супергигант баҳсларида олтин медални қўлга киритганидан сўнг ўзига қараб олмаган ва аёлларга хос тарзда пардоз-андоз қилишга улгурмаган. Пардоз қилмаган ҳолда эса у оммага кўриниш беришни истамаганди.

Маълумот учун, Ледецкая Чехия терма жамоасига мусобақадаги дастлабки олтин медални тақдим этди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид