Жамият | 21:24 / 24.02.2018
17061
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида юк машинаси ичида Қозоғистон фуқаролари жасадлари топилди

Москва вилоятининг Чехов туманида юк машинаси ичида Қозоғистоннинг 3 нафар фуқароси жасади топилди. Бу ҳақда ўз манбасига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

“Дастлабки маълумотларга кўра, Новосёлка қишлоғида юк машинаси ичида Қозоғистоннинг 35-40 ёшлар атрофидаги уч нафар фуқароси жасади аниқланган”, деб маълум қилган манба. 

Таъкидланишича, эркаклар жасадлари ёнида газ горелкаси ва спиртли ичимликлар идишлари аниқланган.

Вилоят тергов бошқармаси матбуот хизматида ушбу маълумот тасдиқланган ва дастлабки маълумотларга кўра, эркакларнинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлгани таъкидланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид