Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ART PLAST танлов ғолибига дераза совға қилади
Пластик дераза ва эшиклар учун профиль ва ускуналар ишлаб чиқарувчи «ARTPLAST» компанияси сизни 28 февралдан 2 мартгача «O’ZEKSPOMARKAZ»да бўлиб ўтадиган WorldBuild Tashkent 2018 кўргазмасига таклиф этади.
Шунингдек, «ARTPLAST» ташкиллаштирган танловда иштирок этиб, ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! Чунки танлов ғолибига «ARTPLAST» С5 русумли ромларни ўрнатиб бериш хизмати билан биргаликда тақдим этади.
Баҳор фаслини янги ҳиссиётлар билан кутиб олинг!
Конкурс шартлари эса ниҳоятда осон:
• Фейсбукдаги саҳифамизга аъзо бўлинг.
• Ўз шарҳингизда (комментарий) икки дўстингизни эслаб ўтишни унутманг.
• Ўз саҳифангизда бу маълумотни баҳам кўринг.
• Кўргазмага келиб ўз совринингизни қўлга киритинг.
1 март куни биз сизни иштиёқ билан кутамиз!
Батафсил маълумот учун: www.facebook.com/artplastuzbekistan
Бизнинг компаниямиз 2009 йилда ташкил топган бўлиб, ўзининг вазифасини, Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжини сифатли моллар билан таъминлаш, деб билади.
Биз ишлаб чиқарадиган поливинилхлорид пластик ромлар Германиянинг Krauss Maffei фирмаси ускуналарида тайёрланади. Тайёр маҳсулотнинг юқори сифати фақатгина уй ромлари ёки эшикларгина бўлиб қолмай, балки ташқи кириш мосламалари ва ҳатто қишки боғларни ускуналаштиришда қўлланиши мумкин.
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда Hornschuch, КRONOS, Chemson, Kleiberit каби фирмаларнинг хомашёларидан фойдаланамиз. Чунки сифат дунё миқёсидаги талабларга жавоб бериш билан биргаликда, бизнинг иқлимга ҳам мослашгандир.
Бугунги кунда ARTPLAST ўз маҳсулоти билан харидорлар ишончини қозониб, Ўзбекистон ва чет эл тадбиркорлари учун ишончли шерик сифатида шаклланиб бормоқда.
ARTPLAST ўзининг тайёр маҳсулотида юқори сифатли хомашёдан фойдалангани сабабли ҳароратнинг кескин ўзгариши таъсир кўрсата олмайди. Шунингдек, аъло даражадаги шовқин ва ҳарорат ҳимоясига эга. Ишлаб чиқаришдаги инновацион янгиликлар маҳсулотни фақат уй-жой қуришдагина эмас, балки халқ хўжалигида кенг миқёсда қўлланилиши мумкинлигини татбиқ этади.
ARTPLAST турли хил рангдаги маҳсулотларни сифатли ишлаб чиқариш билан бирга, шу сифатни сақлаб қолиш ва узоқ муддат ичида эришилган марраларни қўлдан бермай, кафолатли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
17:40 / 03.12.2024