Самарқандда куёвини ўлдириш учун одам ёлламоқчи бўлган боғбон қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 6 февраль куни А.О. ИИБга мурожаат қилиб, унинг ҳамқишлоғи, Самарқанд шаҳар “Регистон” меҳмонхонаси боғбони, 1960 йилда туғилган Ё.Ш. Тайлоқ туманида яшовчи куёви С.З.ни ўлдириш учун одам ёллаб беришини сўраб эвазига 300 АҚШ доллари беришини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Мазкур ариза юзасидан 9 февраль куни С.З.нинг юз қисми қонга бўялган ҳолда мобиль телефонга олинган сурати Ё.Ш.га Дахбед қўрғони Пахтаобод кўчасида жойлашган чойхонада учрашиб кўрсатилганидан сўнг, “ёлланма қотил” А.Т.га 300 АҚШ долларини берган вақтида Ё.Ш. қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024