Жаҳон | 00:55 / 04.03.2018
22879
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ​президентининг илк 100 куни: Жээнбеков нималарга уринди?

Фото Султан Досалиев

Қирғизистон Республикаси президенти Сооранбой Жэ​энбеков вазифасига киришганига 100 кун тўлди. Ўтган вақт мобайнида мамлакат ҳаётида катта ўзгаришлар юз бермаган бўлсада, миллий манфаатлар юзасидан бир нечта амалий қадамлар ташланди.

Фото Султана Досалиев

Биринчи мурожаат

Инаугурация маросимида амалдаги президент биринчи қарори билан собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевни «Ак-Шумкар» нишони ҳамда Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвони билан тақдирлашини эълон қилди.

Фото Султана Досалиев

Биринчи қарор

«Оқ уй» томон йўл олган президент эндиликда иш жойига ҳаммадан эртароқ боришга қарор қилди. Гап шундаки, пойтахтнинг шох кўчасидаги тирбандликка хизмат қилган, президент кортежининг ўтиши тартибга солинди.

Фото Султана Досалиев

Биринчи ташриф

Давлат раҳбари сифатида Жэ​энбековнинг илк расмий халқаро ташрифи Россияга уюштирилди. Учрашув давомида Россия президенти В.Путинга «Манас» орденини ҳам тақдим этишга улгурди. Шундан сўнг, Минск шаҳрига йўл олган қирғиз халқ етакчиси Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашди.

Фото Султана Досалиев

Биринчи расмий ташриф

Сооранбой Жэ​энбеков амалий ташрифлардан сўнг, илк расмий ташрифни Ўзбекистондан бошлади. Шавкат Мирзиёев билан икки давлат ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, ҳудудий-чегаравий, маданий алоқалар муҳокама этилди. Кейинчалик, у Остонага йўл олди.

Фото Султана Досалиев

 

Мавзуга оид